Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

а)    Маълум бир муносабат туфайли ҳақиқий маънони қўллашга монеълик туғилади.
Агар ўша муносабат ўхшатиш учун бўлмаса, у мурсал мажоз, дейилади. Масалан:


يَجْعَلُونَ أَصْابِعَهُمْ فِي آذَانِهِم
– „бармоқларини қулоқларига тиқиб олишади“.             [2:19]
Бу ерда кулл яъни, бармоқлар умумий қилиб айтиляпти. Улардан кўзланган маъно эса бармоқларнинг учлари, холос.


Агар ўша муносабат феълнинг иснодини фоилдан бошқасига бериш бўлса, у ақлий мажоз бўлади. Масалан, амир шаҳар қурди, дейилганда қурди феълининг исноди амирга бериляпти, аслида эса шаҳарни қурганлар амир эмас, қурувчилардир.


Агар ўша муносабат ўхшатиш учун бўлса, у истиора, дейилади. Масалан, тоғнинг бошига чиқдим, дейилганда, бош сўзи тоғнинг энг юқори қисми маъносида ишлатиляпти. Аслида эса тоғнинг боши бўлмайди. Луғавий ҳақиқатга кўра, бош инсон жисмининг энг юқори қисмидир. Мазкур жумлада мана шу ҳақиқатга ўхшатиляпти.


Юқоридагиларнинг ҳар биридаги қарина (асос) асл маънони ишлатишдан тўсиб туради. Чунончи, бармоқларнинг ҳамма қисми қулоққа кирмайди, шаҳарни бевосита амирнинг ўзи қурмайди, ҳақиқий маънода тоғнинг боши бўлмайди.


б)    Ҳақиқий маънони қўллашга ҳеч қандай моне бўлмайди.
Ҳақиқий маънони қўллашга монелик бўлмагани ҳолда мажозий маънони қўллаш киноядир. Масалан, уйқучи (тушгача ухлайдиган) қиз, дейилганда бу сўздан эркатой, уйига хизматкор аёл ёлланган қизча тушунилади. Бу ердаги қарина шу сўзни ҳақиқий маънода қўллашдан тўсмайди. Яъни, ўша қизча ҳақиқатда ҳам тушгача ухлайдиган бўлиши мумкин.


Учинчи: Иштиқоқ

Агар араблар бир сўзнинг ўзагини муайян маънода қўллаган бўлсалар, тил қоидаларига биноан ундан келиб чиққан барча сўзларни ўша ўзакнинг маъносига боғлаган ҳолда ишлатиш мумкин. Бунда шу янги иштиқоқ қилинган (келиб чиққан) сўзни олдин араблар ишлатганларми ёки ишлатмаганларми, фарқи йўқ. Масалан, араблар (سَلِمَ ) сўзини саломатлик маъносида ишлатишган. Ундан (سالم ), (سليم ) сўзлари келиб чиққан. Лекин улар (سلمان ) сўзини ишлатишмаган. Бироқ бу сўз син, лом, ва мим ҳарфларидан ташкил топган ўзакнинг фаълон вазнига тўғри келади. Шунинг учун уни ўзаги шу ҳарфлардан иборат бўлган муболаға сийғаси сифатида қабул қилиш мумкин. Шу билан у ҳам гарчи олдин уни араблар

 

16-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204